date

Дилноза Кубаева нима сабабдан оила қурмаётгани ҳақида очиқ гапирди

Дилноза Кубаева нима сабабдан оила қурмаётгани ҳақида очиқ гапирди
Ўзбекистонда танилган хонанда ва актриса Дилноза Кубаева ўзи учун янги қўшиқлар, клиплар ва спектакллар яратишда давом этаётганини айтиб, нима учун ҳозирча оила қурмаслигини тушунтирди.

Дилноза Кубаева ўзининг ижодий ҳаёти ҳақида шундай дейди: “Эркин ижод қилиб, янги қўшиқлар, янги клиплар ва спектакллар яратиб юрибман. Ҳаётим тинч, сокин, ҳотиржам. Мазза қилиб яшаяпман, ҳамма нарсани ижоддан оляпман. Агар мен билан яшашга тайёр бўлган, ижодимни тўлиқ қўллаб-қувватлайдиган эркак бўлса, албатта аёл рози бўлади”.

Аммо актриса, шунингдек, иккинчи хотинликка умуман рози бўлмаслигини таъкидлади. У ўзининг шахсий ҳаёти ва эркинлигини юқори баҳолаган ҳолда, “Бу эркимни энди қўлдан бой бера олмайман” деб ўз фикрини якунлади.

Дилноза Кубаева ижоди ва шахсий ҳаётига бўлган муносабатини яна бир бор очиқ айтиб, ўзи учун энг муҳим нарса — эркинлик ва ижод эканлигини таъкидлаб ўтди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Дилноза Кубаева нима сабабдан оила қурмаётгани ҳақида очиқ гапирди