date

Ҳиндистонда оила автомобилининг ноодатий дафн маросими ўтказилди

Ҳиндистонда оила автомобилининг ноодатий дафн маросими ўтказилди

Ҳиндистоннинг Гужарот штатидаги Амрели шаҳрида ажойиб тадбир бўлиб ўтди. Падаршинга қишлоғида яшовчи Сантай Полара оиласи ўзларининг "бахт келтирувчи" деб билинадиган автомобилларининг дафн маросимини ташкил этди. Ушбу воқеа ҳақида Times of India нашри хабар берди.

Полара оиласи қишлоқ хўжалигига мўлжалланган майдонда 4 метрлик ўра қазиб, 12 йил давомида уларга хизмат қилган ва муваффақиятларини рамзига айланган Wagon R автомобилларини дафн қилишга қарор қилишган. Бу ноодатий маросимга 1,5 мингдан ортиқ киши, шу жумладан руҳонийлар ва диний уламолар ҳам таклиф қилинган.

Маросимнинг видеолари ижтимоий тармоқларда тезда тарқалди. Видеода гулчамбарлар билан безатилган автомобиль, махсус ҳудудга олиб келиниб, руҳонийлар томонидан дуолар ўқилгандан сўнг, яшил мато билан қопланган ва дафн этилгани кўрсатилган.

Автомобил эгаси Санжай Поларанинг айтишича, бу машина оила учун омад ва барака манбаи бўлган. "Ушбу автомобил бизга катта муваффақиятларни ва ҳурматни олиб келди. Шунинг учун уни сотиш эмас, балки иззат-икром билан дафн этишга қарор қилдим", — деб таъкидлаган у.

Маърака учун 4 миллион рупий, яъни 44 минг доллардан ортиқ маблағ сарфлангани хабар қилинди. Меҳмонларга байрамона дастурхонлар тақдим этилган. Шунингдек, автомобиль кўмилган жойга келгусида дарахт экиш режалаштирилмоқда. "Келажак авлодлари оиламиз тарихида муҳим ўрин тутган ва бахт олиб келган бу автомобилни доим ёдда сақлашлари керак", — дейди тадбир ташкилотчилари.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Ҳиндистонда оила автомобилининг ноодатий дафн маросими ўтказилди