
Ўзбекистоннинг Актау шаҳридаги Бош консуллиги Қозоғистонда давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтганлик учун сентябрдан бошлаб янада қатъий жазолар жорий этилганини эслатди. Бу қарор ўзбекистонликларнинг Қозоғистон чегарасини ноқонуний равишда кесиб ўтиш ҳолатларининг ортиши сабабли қабул қилинган.
Маълум қилинишича, ноқонуний ҳаракат қилган фуқаролар қўлга олинган ва уларнинг барчасига нисбатан жиноий жавобгарлик чоралари қўлланилган. "Фуқароларимиздан давлат чегарасини кесиб ўтиш бўйича белгиланган тартибларга қатъий риоя қилишларини ва ноқонуний схемаларда иштирок этмасликларини сўраймиз", дейилади мурожаатда.
Дипломатлар фуқароларни кириш ва чиқиш қоидаларига қатъий амал қилишга, шунингдек, жиноий жавобгарликка тортилишдан сақланишга чақирди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.