date

Илмий нашрлар сифати учун халқаро ҳамкорлик йўлга қўйилди

Илмий нашрлар сифати учун халқаро ҳамкорлик йўлга қўйилди

Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари бўйича Мувофиқлаштирувчи-методик марказ Россия Федерациясининг “Илмий коммуникациялар институти” билан илмий ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолади.

Мазкур келишув илмий тадқиқотлар даражасини юксалтириш, академик нашрлар сифатини ошириш ҳамда “Ўзбекистоннинг энг янги тарихининг долзарб масалалари” номли илмий журналнинг халқаро майдондаги рақобатбардошлигини кучайтиришга қаратилган.

Ҳамкорлик доирасида илмий мақолаларни тайёрлаш ва таҳрир қилиш жараёнларини такомиллаштириш, халқаро стандартларга мос нашр этиш амалиётини жорий этиш, шунингдек, таҳририят аъзолари ва тадқиқотчилар учун тажриба алмашиш ишларини олиб бориш режалаштирилган. Шу орқали журнал мазмуни ва сифати янада юксалиши, унинг халқаро илмий базалардаги нуфузи ошиши кутилмоқда.

Қайд этилишича, ушбу ҳамкорлик илмий коммуникациялар соҳасида замонавий ёндашувларни жорий этиш, миллий тарих бўйича тадқиқотларнинг халқаро илмий жамоатчиликка кенгроқ етказилишига хизмат қилади.

Мутахассислар фикрича, меморандумнинг имзоланиши Ўзбекистонда тарихий тадқиқотлар сифатини ошириш ва илмий нашрларнинг глобал илмий майдонда муносиб ўрин эгаллаши йўлида муҳим қадам ҳисобланади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Илмий нашрлар сифати учун халқаро ҳамкорлик йўлга қўйилди