date

Ўзбекистон ташқи қарзларни камайтиришни режалаштирмоқда

Ўзбекистон ташқи қарзларни камайтиришни режалаштирмоқда
Ўзбекистон 2026 йилдан бошлаб ташқи қарз олишни чеклаш ва ички қарз олишга кўпроқ эътибор қаратишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг бюджет бўйича мурожаатида айтилган.

Ички қарз олиш ҳажмини давлат қимматли қоғозлари бозори, узоқ муддатли облигациялар чиқариш, инвестиция фондлари ва хусусий секторни жалб қилиш орқали ошириш кўзда тутилган. Шунингдек, аҳоли учун рақамли облигацияларни жорий этиш режалаштирилмоқда.

Вазирлик маълумотига кўра, келгуси йилдан бошлаб ташқи қарз олиш лимити белгиланиши кутилмоқда — бу миқдор халқаро молиявий институтлардан оладиган қарзлар учун 5 миллиард доллардан ошмайди. Ушбу институтлардан олинган қарзлар одатда паст фоиз ставкалари ва қулай шартларга эга бўлади.

Маблағлар Осиё тараққиёт банки, Ислом тараққиёт банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки каби ташкилотлардан жалб қилиниши режалаштирилган. Олинган маблағлар энергетика, сув таъминоти, таълим, соғлиқни сақлаш ва транспорт соҳаларидаги лойиҳаларга йўналтирилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистон ташқи қарзларни камайтиришни режалаштирмоқда