Марказий банк долларнинг янги курсини эълон қилди

Ўзбекистон Марказий банки 28-ноябр учун янги валюта курсларини эълон қилди. Унга кўра, АҚШ долларининг курси 11 902,30 сўмни ташкил этиб, 20,7 сўмга ошди.
Шунингдек, рубль 152,18 сўм, евро эса 13 780,48 сўм этиб белгиланди. 27-ноябр куни соат 16:00 ҳолатига кўра, тижорат банкларида долларни 11 825–11 880 сўмдан сотиб олиш, 11 890–11 950 сўмдан сотиш мумкин.
Рублдан сотиб олиш курси 90 дан 142 сўмгача, сотиш эса 152 дан 190 сўмгача белгиланган. Евро эса 12 970–13 600 сўм оралиғида сотиб олиниб, 13 800–15 500 сўмдан сотилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг