
Google асосчиларидан бири Сергей Брин хайрия учун 1,1 миллиард доллардан ортиқ маблағни Alphabet акциялари кўринишида ажратди. Ушбу маълумот регулятор учун эълон қилинган ҳисоботда келтирилган.
Ҳужжатда 3,5 миллиондан ортиқ акциялар айнан кимга йўналтирилгани кўрсатилмаган бўлса-да, Брин оилавий офисининг вакили тафсилотларни очиқлади. Такминан 1 миллиард доллар Брин томонидан 2021-йилда ташкил этилган Catalyst4 нодавлат ташкилотига йўналтирилади.
Ушбу ташкилот марказий асаб тизими касалликларини тадқиқ қилиш ва иқлим ўзгаришига қарши курашиш лойиҳаларини қўллаб-қувватлайди. Яна 90 миллион доллар Бриннинг оилавий фондига, 45 миллион доллар эса Майкл Ж.
Фокс фондига ажратилади. Ушбу фонд Паркинсон касаллигини ўрганишни молиялаштиради.
Май ойида ҳам Брин ушбу уч ташкилотга Alphabet акциялари кўринишида 700 миллион доллар хайрия қилган эди. 52 ёшли Сергей Брин дунёнинг энг бой одамлари қаторида бўлиб, Bloomberg маълумотларига кўра, унинг бойлиги 255,5 миллиард долларга тенг.
Жорий йилда Alphabet акциялари нархининг рекорд даражада 323 долларга кўтарилиши натижасида унинг бойлиги 97,3 миллиард долларга ошди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.