date

Мавлуда Асалхўжаева янги қўшиқ премьерасини эълон қилди (video)

Мавлуда Асалхўжаева янги қўшиқ премьерасини эълон қилди (video)

Хонанда Мавлуда Асалхўжаева ўзининг Instagram саҳифасида мухлисларини қувонтирган янгилик билан бўлишди. У тез кунлар ичида янги қўшиғини тақдим этишини маълум қилиб, навбатдаги премьера устида қизғин ишлар олиб борилаётганини билдирди.

Санъаткорнинг ушбу пости мухлислар орасида катта қизиқиш уйғотди. Қисқа вақт ичида пост остида илиқ изоҳлар, табриклар ва қўшиқни интиқлик билан кутётганликни ифодаловчи фикрлар қолдирилди. Кўплаб мухлислар хонанданинг янги ижодий иши янада омадли бўлишига ишонч билдирди.

Маълумки, Мавлуда Асалхўжаева ўзининг самимий қўшиқлари ва юракка яқин ижроси билан мухлислар меҳрини қозониб келмоқда. Шу боис янги қўшиқ ҳам тингловчилар томонидан катта қизиқиш билан кутилаётгани таъкидланмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Мавлуда Асалхўжаева янги қўшиқ премьерасини эълон қилди (video)