date

Fitch 2026 йилда Ўзбекистон банклари барқарорлигини кутмоқда

Fitch 2026 йилда Ўзбекистон банклари барқарорлигини кутмоқда
Fitch рейтинг агентлиги Ўзбекистон банклари 2026 йилда иқтисодий ўсиш туфайли барқарор молиявий кўрсаткичларни сақлаб қолишини прогноз қилмоқда. Бу ҳақда ташкилотнинг ҳисоботида айтилган.

Агентликнинг асосий сценарийсига кўра, мамлакат банкларида муаммоли кредитлар ҳажми ошишда давом этади, бу эса сектор рентабеллигига босим ўтказиши мумкин. Шу билан бирга, давлат улушига эга банкларга кўрсатиладиган қўшимча давлат ёрдами уларнинг капиталини мустаҳкамлашга ёрдам беради.

Fitch ҳисоботида банк секторида олиб борилаётган ислоҳотлар келгусида молиявий кўрсаткичларга ижобий таъсир кўрсатиши таъкидланган. Шунингдек, давлат банкларини хусусийлаштириш масаласига ҳам эътибор қаратилган.

Агентликнинг кутишича, келгуси йилда ҳукумат “Ўзсаноатқурилишбанк” каби молия ташкилотларидаги давлат улушини сотиш бўйича аниқ стратегияни қабул қилади. “Бошқа давлат банкларини сотиш истиқболлари эса узоқроқ муддатда амалга оширилиши кутилаяпти”, дейилади ҳисоботда.

Банк омонатлари бозорига келганда, у 2026 йилда 20-25 фоизга ўсиши прогноз қилинмоқда. Бу жараёнга аҳоли даромадларининг ошиши, давлатнинг соя иқтисодиётини қисқартиришга қаратилган ҳаракатлари ва рақамлаштириш даражасининг ошиши ижобий таъсир кўрсатади.

Бироқ, Ўзбекистон банклари ҳали ҳам узоқ муддатли миллий валюталарда ресурсларнинг етишмаслиги сабабли ташқи қарз олишга таяниб қолади. Fitch прогнозларига кўра, йирик давлат ва хусусий банклар қулай бозор шароитларидан фойдаланиб, кўпроқ еврооблигациялар чиқариши кутилаяпти.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Fitch 2026 йилда Ўзбекистон банклари барқарорлигини кутмоқда