date

Ўзбекистон қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни оширади

Ўзбекистон қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни оширади
Ўзбекистон қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни 62 триллион сўмга, экспорт ҳажмини эса 1,5 миллиард долларга етказишни режалаштирмоқда. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев қурилиш материаллари саноатини ривожлантиришга оид қарорни тасдиқлади.

Мазкур қарорга кўра, ўзбек корхоналари вакилларининг Афғонистонга «Термиз» чегара пункти орқали хавфсиз кириб-чиқиши таъминланади. Бу жараённи Чегара хизмати назорат қилади.

Шунингдек, 2026 йил 1 июлдан бошлаб лойиҳа экспертизасида мутахассислар материалларнинг камида 25 фоизи экологик тоза ва энергия самарадор бўлишини текширишлари мажбурий бўлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистон қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни оширади