date

Оскар Уайльд қамалган қамоқхона рассомлар учун бошпанага айлантирилади

Оскар Уайльд қамалган қамоқхона рассомлар учун бошпанага айлантирилади

Англиянинг Рединг шаҳридаги собиқ қамоқхона Ziran Educational Foundation фонди томонидан сотиб олинди, деб ёзади Weekend. Мазкур бинода 1895–1897 йилларда ёзувчи Оскар Уайльд жазо муддатини ўтаган.

Янги лойиҳа таъқиб ва босимга учраётган ижодкорлар учун хавфсиз макон бўлиши режалаштирилмоқда. Фонд вакиллари бу ерда санъат маркази ҳамда бутик-меҳмонхона очмоқчи.

Бу ёз фонд реконструкция бўйича концепцияни тақдим этади: қайта қуриш жараёнида камералар кўргазма заллари ва студияларга айлантирилади. Архитекторлар викториан даврига хос қамоқхона қиёфасини асраб, унинг оғир тарихини замонавий санъат билан уйғунлаштиришни ваъда қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Уайльднинг икки йиллик қамоқдаги ҳаёти унинг машҳур «Рединг қамоқхонаси балладаси» асарига илҳом берган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Оскар Уайльд қамалган қамоқхона рассомлар учун бошпанага айлантирилади