date

Уэльсда футболчи рақибига тирсак ургани учун ҳибсга олиниши мумкин

Уэльсда футболчи рақибига тирсак ургани учун ҳибсга олиниши мумкин

Уэльс чемпионатининг учинчи лигасида «Треарддур Бей» ва «Портмадог» учрашувида ғалати ва жиддий воқеа юз берди. 35 ёшли футболчи Том Тейлор кутилмаганда рақиб жамоа ҳужумчиси Даннни Бруквеллнинг юзига тирсак билан зарба берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Энг эътиборлиси, бу ҳолат пеналти ижро этилаётган пайтда содир бўлгани айтилмоқда. Бруквелл учун зарба бутунлай кутилмаган бўлган, вазиятнинг айнан шундай паллада рўй бериши эса Тейлорнинг ҳолатини янада оғирлаштирди.

Натижада клуб Тейлор билан хайрлашди ва унинг ҳаракатини спортга ёт, безорилик деб баҳолади. Бундан ташқари, маҳаллий полиция майдондаги қасддан зўравонлик бўйича иш очди ва энди футболчи ҳибсга олиниши ҳам эҳтимолдан холи эмас.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Уэльсда футболчи рақибига тирсак ургани учун ҳибсга олиниши мумкин