
Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китобларнинг 75 фоизи миллий валютда амалга оширилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Жамшид Хўжаев ҳукуматлараро комиссия йиғилишида маълум қилди.
“Геосиёсий ўзгарувчанлик шароитида биз Дениск Валентинович (Россия бош вазири ўринбосари Денис Мантуров — таҳр.) билан тўхтовсиз ушбу масалани муҳокама қилмоқдамиз: тўлов инфратузилмаси ва рақамли хизматларнинг барқарорлиги асосий мавзулардан бирига айланмоқда”, — деди Хўжаев, унинг сўзларини “РИА Новости” келтиради. Хўжаев бундай натижани муҳим ютуқ деб атаб, уни тўлов каналлари ва тизимларнинг интеграцияси орқали мустаҳкамлаш зарурлигини таъкидлади.
Шунингдек, Хўжаев Ўзбекистон ва Россия ҳамкорликдаги лойиҳалар портфели 55 миллиард доллардан ошгани ҳақида ҳам маълум қилди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.