
Бошқирдистон ва Ўзбекистон савдо ва иқтисодиётни ривожлантириш бўйича йўл харитасини имзолади. Ушбу ҳужжат 3 декабр куни Тошкент шаҳрида имзоланганини РБК хабар бермоқда.
Ҳужжатга Ўзбекистон томонидан бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев, Бошқирдистон томонидан эса Бошқирдистон раҳбари Радик Хабиров имзо чекди. Туризм, таълим ва маданият соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича келишувларга эришилди.
"Ҳар бир банд бўйича аниқ тадбирлар, муддатлар ва масъуллар белгиланган. Ушбу ҳужжат бизнинг алоқаларимизни мустаҳкамлашга хизмат қилади ва ҳамкорликни янада самарали қилади", — деди Хабиров.
Ўзбекистон Уфа шаҳрининг асосий савдо ҳамкорларидан бири ҳисобланади. Ўтган йилда икки томонлама савдо ҳажми 198 миллион долларга етди ва йиллик ўсиш суръати деярли 17 фоизни ташкил қилди.
Тошкент ва Уфа ўртасидаги иқтисодий алоқалар ҳам ривожланмоқда. Жорий йил баҳорида томонлар умумий қиймати 2,8 миллиард рубль ёки 36,3 миллион долларга тенг битимларни имзолашган.
Энг йирик лойиҳалардан бири — Уфа шаҳрида бизнес марказ қурилиши ҳисобланади.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.