date

Сирдарёда $720 млнлик 40 та лойиҳа ишга туширилади

Сирдарёда $720 млнлик 40 та лойиҳа ишга туширилади
2026 йилга келиб Сирдарё вилояти Сирдарё туманида Марказий Осиё кооперация маркази ҳудудида 40 саноат лойиҳаси ишга туширилиши режалаштирилмоқда. Ушбу лойиҳаларнинг умумий қиймати $720 млнни ташкил этади, деб маълум қилди президент Шавкат Мирзиёев вилоят Халқ депутатлари кенгаши сессиясида.

Келаси йилнинг биринчи чораги охиригача марказда умумий қиймати $300 млн бўлган 14 корхона иш бошлайди. Бундан ташқари, $122 млнлик ўзбек-хитой автомобил заводининг ишга туширилиши кутилмоқда.

Президент, шунингдек, Сайҳунобод туманидаги ижобий тажрибани таъкидлади. Бу ерда аҳолини иш билан таъминлаш бўйича янги тизим жорий этилган.

Натижада 15 минг киши доимий даромадга эга бўлди, 1,5 минг оила эса қашшоқликдан чиқарилди. “Бугун Сайҳунободнинг энг “оғир” туманлардан бири бўлганига қарамай, одамлар ҳаёти ва кайфиятидаги ўзгаришларга гувоҳ бўляпсизлар”, деди Шавкат Мирзиёев.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Сирдарёда $720 млнлик 40 та лойиҳа ишга туширилади