date

Ўзбекистон $150 млрдлик лойиҳаларни бошлайди

Ўзбекистон $150 млрдлик лойиҳаларни бошлайди
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев «Барқарор энергетика» конференциясида 2030 йилгача мамлакатда минглаб саноат ва инфратузилма объектлари ишга туширилишини маълум қилди. Ушбу лойиҳаларга жалб қилинадиган хорижий инвестициялар ҳажми $150 миллиарддан ошади.

Бундан ташқари, «Янги Ўзбекистон» массивларида 800 мингдан зиёд энергия тежамкор хонадонлар қурилиши режалаштирилган. Аммо бундай лойиҳаларни амалга ошириш учун электр энергиясига бўлган талаб ортади.

2030 йилгача аҳоли ва саноатни электр билан таъминлаш мақсадида қуввати 17 минг МВт бўлган «яшил» энергетика объектлари ишга туширилади. Давлат раҳбари сўзларига кўра, бу қайта тикланадиган энергия манбалари улушини 54 фоизга етказишга имконият беради.

«Яшил» энергетика соҳасида катта қадам сифатида Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларида қуввати 3,5 минг МВт бўлган, қиймати $3,3 миллиардлик лойиҳаларнинг бошланиши таъкидланди. Шунингдек, мамлакатда электр энергиясини истеъмолчиларга етказиб беришда хусусий шериклик тамойили жорий этилган.

Шу йилнинг ўзида «Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари» корхонаси туркиялик Aksa Elektrik бошқарувига ўтказилади. Бу йилига $20 миллион иқтисод қилишга ёрдам беради.

Инвесторга иншоотларни модернизация қилиш масъулияти ҳам юклатилади. Президент «Қамбарота-1» ГЭСини молиялаштириш келгуси йилдан бошланишини ҳамда Хитой тажрибасига асосланган қуёш электр станциялари қурилишини ҳам эълон қилди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистон $150 млрдлик лойиҳаларни бошлайди