
Кейинги йили Марказий Осиё иқтисодиёти ўсиш суръати 4,5% гача пасайиши кутилмоқда. Бу Mastercard Economics Institute (MEI) таҳлилий маркази ҳисоботида қайд этилган.
ЯИМ ўсишининг секинлашишига қарамай, инфратузилма соҳасидаги инвестициялар иқтисодий ўсишнинг асосий омили бўлиб қолади. Хитой ва Форс кўрфази давлатларидан сармоялар ортиши Марказий Осиёнинг муҳим стратегик минтақага айланаётганидан далолат беради.
Шу билан бирга, Марказий Осиё давлатларига АҚШ савдо тарифларининг таъсири чекланган бўлади. Аммо глобал савдонинг сусайиши ва инвестициялар билан боғлиқ муаммолар минтақа иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
MEI экспертлари нархларнинг ошиши ва минтақага пул ўтказмаларининг камайиши натижасида аҳоли истеъмол даражаси пасайиши мумкинлигини таъкидламоқда. Жаҳон иқтисодиёти ўсиш суръати эса кейинги йили 3,1% гача секинлашиши кутилмоқда.
АҚШда ўртача ўсиш кузатилиши мумкин, аммо Хитой ва Лотин Америкасида секинлашиш эҳтимоли бор.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.