Ўзбекистонда ойлик иш ҳақи бўйича қайси соҳа энг юқори кўрсаткичда?

2025 йилда Ўзбекистонда энг юқори ўртача ойлик иш ҳақи банк соҳасида қайд этилиб, 17,6 млн сўмни ташкил этди. Ахборот ва алоқа соҳаси ходимлари 15,3 млн сўм, ташиш ва сақлаш йўналиши вакиллари эса 9,7 млн сўм ўртача маош олди. Мамлакат бўйича ўртача ойлик иш ҳақи 6,4 млн сўм бўлган, ўқитувчи ва шифокорларнинг кўрсаткичи мос равишда 4,4 млн сўм ва 3,9 млн сўмни ташкил этган.
Ўзбекистонда 2025 йилда ўртача ойлик иш ҳақи расмий маълумотларга кўра 6,4 млн сўмни ташкил этди. Маошлар кесимида энг юқори кўрсаткични банк соҳаси сақлаб қолди — йил якунига келиб банкирларнинг ўртача даромади 17,6 млн сўмга кўтарилган.
Иккинчи ўринда ахборот ва алоқа соҳаси ходимлари қайд этилди: уларнинг ўртача иш ҳақи 15,3 млн сўм бўлган. Кучли учликни ташиш ва сақлаш (логистика) йўналиши ёпиб берди — бу соҳада ўртача маош 9,7 млн сўм атрофида шаклланган.
Ўқитувчи ва шифокорлар ўртача иш ҳақи бўйича ҳануз энг паст қаторда қолмоқда: мос равишда 4,4 млн сўм ва 3,9 млн сўм. Ҳудудлар кесимида энг юқори ўртача кўрсаткич Тошкент шаҳрида — 10,8 млн сўм, энг паст натижа эса Қашқадарёда — 4,5 млн сўм экани билдирилди.



























Изоҳлар 0
…