Райҳон Ғаниеванинг концертидаги образи интернетни портлатмоқда!

Хонанда Райҳон Ғаниева концерт дастурида намоён бўлган ўзгача услубдаги кийиниш тарзи билан ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Саҳнадаги янги образ ва эркин ижро мухлислар эътиборини тортиб, турли фикр-мулоҳазаларга йўл очди. Кўплаб кузатувчилар бу чиқишни хонанданинг ички кечинмалари ва ижодий жасорати билан боғламоқда.
Райҳон Ғаниева концертдан сўнг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида самимий изоҳ қолдириб, бу лаҳза унинг ҳаётида алоҳида ўрин тутишини таъкидлади. Хонанданинг сўзларига кўра, айнан ўша дамларда у мухлисларнинг меҳрини юраги билан ҳис қилган. Бу туйғу оддий миннатдорчиликдан ҳам ортиқ бўлиб, унинг учун унутилмас ва бебаҳо хотирага айланган.

Санъаткор мухлислар қўллаб-қувватлаши уни яна саҳнага қайтишга илҳомлантирганини очиқ тан олди. Райҳон Ғаниева барча қилаётган ишлари, ижодий изланишлари ва саҳнадаги жасорати фақат мухлислар учун эканини айтиб, уларни чексиз севишини яна бир бор таъкидлади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!