Zamin App
Zamin.uz Mobil ilovamizda yangiliklarni qulayroq o'qing!
Yuklab olish
USD: 12136.92   EUR: 14191.70   RUB: 159.99

“Уят эмасми?” — Райҳон интервюда кескин жавоб қайтарди

date views 89 category Маданият

“Уят эмасми?” — Райҳон интервюда кескин жавоб қайтарди

Хонанда Райҳон ва унинг турмуш ўртоғи “Shokuz” лойиҳасига берган интервюсида кутилмаган саволлар билан юзлашди. Суҳбат давомида бошловчи Райҳондан:

— Ўғлингиз бор, энди қиз фарзандли бўлишни хоҳлайсизми? Сиздан қиз кутишимиз мумкинми? Ҳаракат бўляптими? — дея сўради.

Бу савол хонандани бироз ҳайрон қолдирди. Райҳон эса жавобан:

— Бунақа савол бериш уят эмасми? Сиз фақат шунақа ноқулай саволлар берасиз. Шу ёшимдами энди? — дея эътироз билдирди.

Бошловчи эса фарзанд мавзусидаги саволлар уят эмаслигини, Райҳон ҳали ҳам ёш эканини таъкидлади. Шундан сўнг хонанда ҳазил аралаш:

— Бугун айтдим, энди мен “лаличка” хоҳлайман, — дея қўшимча қилди.

Кейин савол Райҳоннинг турмуш ўртоғига йўналтирилди:

— Райҳон икки ўғлим бор, энди қиз фарзанд хоҳлайман деяпти. Бунга ҳаракат бўляптими? — дея сўради бошловчи.

Хонанданинг турмуш ўртоғи эса очиқчасига шундай жавоб берди:

— Ростини айтсам, йўқ. Балки шундай қилиш керакдир, аммо мен бировларнинг фикрига қараб яшамайман. Фарзанд дунёга келтиришдан кўра уни катта қилиш ва тарбиялаш анча масъулиятли. Менда уч нафар, аёлимда икки нафар фарзанд бор. Уларни тарбиялаб, вояга етказишнинг ўзи ҳам осон эмас.

Мавзуга оид янгиликлар
Сўнгги янгиликлар
Кўп ўқилганлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.