date

Касб-ҳунар таълими агентлигига янги раҳбар тайинланди

Касб-ҳунар таълими агентлигига янги раҳбар тайинланди
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабарига кўра, Касб-ҳунар таълими агентлиги директори лавозимига Азимжон Хусанов тайинланди. Бунгача Хусанов Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги раҳбарининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Ушбу агентлик жорий йил сентябр ойининг бошида давлат раҳбари ташаббуси билан ташкил этилган. Агентлик техникумларда таълим сифатини яхшилаш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш билан шуғулланади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Касб-ҳунар таълими агентлигига янги раҳбар тайинланди