date

Тошкентда эҳсон қутисини ўмарган гумонланувчи қўлга олинди

Тошкентда эҳсон қутисини ўмарган гумонланувчи қўлга олинди

Ижтимоий тармоқларда дўкон ёнида ўрнатилган хайрия қутисини номаълум шахс олиб кетгани акс этган видео тарқалиб, катта муҳокамаларга туртки берди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси расмий муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 28 январь куни соат тахминан 18:00 атрофида номаълум шахс Янгиҳаёт туманидаги Ташаббус маҳалласи ҳудудида жойлашган дўконлардан бирининг олдида турган эҳсон қутисини ўмариб, ҳодиса жойидан яшириниб кетган. Кўрилган тезкор чора-тадбирлар натижасида мазкур ҳолатни содир этганликда гумон қилинаётган фуқаро аниқланиб, ушланган.

Билдирилишича, воқеа юзасидан Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда. Текширув якунларига кўра, қонун доирасида тегишли қарор қабул қилиниши таъминланиши айтилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда эҳсон қутисини ўмарган гумонланувчи қўлга олинди