date

Европа кинолари фестивали Ўзбекистонда

Европа кинолари фестивали Ўзбекистонда
7-9 ноябр кунлари Тошкентда, 12 ноябр куни эса Термиз шаҳрида Европа кинолари фестивали бўлиб ўтади. Бу йил ушбу тадбир Европа ва Ўзбекистон ўртасидаги маданий мулоқотнинг ўн йиллиги сифатида нишонланмоқда.

Фестиваль дастуридан турли Европа давлатларининг 12 та фильми ўрин олган. Барча намойишлар бепул бўлиб, фильмлар асл тилда, ўзбек ва/ёки рус тилидаги субтитрлар билан тақдим этилади.

Тошкентдаги намойишлар манзили: Миллий кино санъати саройи, Навоий кўчаси, 15.

Термиздаги намойишлар манзили: “Термиз” кинотеатри.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Европа кинолари фестивали Ўзбекистонда