Манзурадан янги премера: “Севолмадингизми” қисқа фурсатда минглаб томоша йиғди (видео)

Манзурадан янги премера: “Севолмадингизми” қисқа фурсатда минглаб томоша йиғди (видео)
Қисқача

Манзуранинг “Севолмадингизми” номли янги таронаси 1 феврал куни соат 19:00 да YouTube платформасида премера қилинди. Қўшиқ қисқа вақт ичида 2 мингга яқин томоша тўплаб, 100 дан ортиқ илиқ изоҳ олди. Таронанинг сўзи ва мусиқаси муаллифи — Шахбоз Носиржонов. Асар хотираларда қолган севги, соғинч ва айрилиқ кечинмаларини тасвирлайди.

Хонанда Манзуранинг “Севолмадингизми” номли янги таронаси кеча, 1 феврал куни соат 19:00 да YouTube платформасида премера қилинди. Мазкур қўшиқ қисқа вақт ичида 2 мингга яқин томоша тўплаб, тингловчилардан 100 дан ортиқ илиқ ва самимий изоҳлар олди.

“Севолмадингизми” таронасининг сўзи ва мусиқаси муаллифи — Шахбоз Носиржонов. Ушбу қўшиқ юракда қолиб кетган саволлар, қалбни ўртайдиган мунгли изтироблар ҳақида ҳикоя қилади. У бир пайтлар бор бўлган, аммо бугун фақат хотираларда яшаётган севги тақдирини тасвирлайди.

Ҳар бир нотада ўша ширин дамларга бўлган соғинч ва айни пайтда аламли ҳақиқатнинг акс-садоси яққол сезилади. Манзуранинг майин ва таъсирчан овози эса тингловчини ўтмишга — севги ва айрилиқ кечинмалари билан тўла лаҳзаларга етаклайди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар