Ўзбекистонда гўшт нархи яна кўтарилди

Ўзбекистонда мол ва қўй гўшти нархлари яна ўсишда давом этмоқда. Ўтган йилда гўшт кескин қимматлаб, аҳолининг кундалик сарф-харажатларига жиддий таъсир кўрсатган эди. Янги йил бошида ҳам бозорда арзонлашув аломатлари кўринмади.
Мутахассислар таъкидлашича, 2025 йилда гўшт нархининг кўтарилиш суръати умумий инфляция кўрсаткичидан бир неча баробар юқори бўлган. Шу билан бирга, маҳаллий гўшт етиштириш ҳажмлари секинлашган, импорт эса кескин кўпайган. Ана шу омиллар бозорда нархларга қўшимча босим бермоқда.
2026 йил январь ойида ҳам қимматлашиш йўналиши сақланиб қолди. Хусусан, Тошкентдаги йирик бозорларда охирги бир ой ичида мол гўшти ва қўй гўшти нархлари яна кўтарилди. Айниқса, қўй гўшти сегментида сезиларли ўсиш қайд этилмоқда.
Экспертлар фикрига кўра, агар ишлаб чиқариш ҳажмлари оширилмаса ва ички бозорда таклиф билан талаб ўртасидаги мувозанат таъминланмаса, гўшт нархларига тушаётган босим яқин ойларда ҳам сақланиб қолиши мумкин.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!