date

Ўзгидромет тезкор огоҳлантириш билан чиқди

Ўзгидромет тезкор огоҳлантириш билан чиқди

Жорий йилнинг 27–30 январь кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи мавжуд. Бу ҳақда Ўзгидромет тезкор огоҳлантириш билан чиқди. Мутахассислар бу кунларда тоғли йўллар ва баланд ҳудудларда эҳтиёт чораларини кучайтириш муҳимлигини таъкидламоқда.

Жумладан, қуйидаги ҳудудларда қор кўчиши хавфи эълон қилинади:

-Қашқадарё вилояти: Деҳқонобод, Китоб, Қамаши, Шаҳрисабз туманларида;

-Сурхондарё вилояти: Бойсун, Қумқўрғон, Сариосиё, Узун туманларида;

-Самарқанд вилояти: Нуробод, Қўшработ, Самарқанд, Ургут туманларида;

-Жиззах вилояти: Бахмал, Зомин туманларида;

-Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон туманлари (Чотқол тизмаси тоғлари);

-Наманган вилояти: Поп туманида.

Ўзгидромет маълумотига кўра, тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралади. Айниқса, тоғ йўлларида ҳаракатланишда тезликни пасайтириш, хавфли қияликлардан узоқроқ юриш ва об-ҳаво шароитини ҳисобга олиб сафар режалаштириш тавсия этилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзгидромет тезкор огоҳлантириш билан чиқди