date

Миллиардерлардан интервью олиши билан танилган блогер Жаҳонгир Латипов "Гелик"ли бўлди

Миллиардерлардан интервью олиши билан танилган блогер Жаҳонгир Латипов "Гелик"ли бўлди

Миллиардерлардан интервью олиши билан танилган блогер Жаҳонгир Латипов 32 ёшида орзу қилган автомобили — "Гелик"га эга бўлди. У бу хурсандчиликни ижтимоий тармоқлардаги пости орқали маълум қилиб, мазкур харид кўп йиллик мақсад ва берилган сўзнинг бажарилиши эканини таъкидлади.

Блогер ўз ёзувида марҳум Фарҳодни ҳам ёдга олди. Жаҳонгир Латиповнинг айтишича, агар у Фарҳодга телефон қилиб "янги гелик олдим" деса, у инсон чин дилдан қувонган бўларди. Шу гап орқали у ютуқлар фақат молиявий эмас, қадр ва хотира билан ҳам боғлиқ эканини ҳис қилдирди.

Жаҳонгир Латипов фикрича, “American dream” деган тушунча фақат Америкага хос эмас. Унинг таъкидлашича, бугунги Ўзбекистонда ҳам ҳаракат қилган инсон орзусини амалга ошира оладиган давр келган. "Гелик" эса унингча, бу фикрларнинг шунчаки гап эмаслигига реал мисол. Постнинг энг таъсирли жойи блогернинг содда, лекин қаттиқ ибораси бўлди: “Одам қилган ишни одам қилади. Юрак уриб турса бўлди”. У ҳаммага ўзидан ҳам яхшироқ насиба тилаб, қўллаб-қувватлаганларга миннатдорлик билдирди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Миллиардерлардан интервью олиши билан танилган блогер Жаҳонгир Латипов "Гелик"ли бўлди