GM Uzbekistan заводи фаолияти қайтадан йўлга қўйилди

GM Uzbekistan заводи фаолияти қайтадан йўлга қўйилди
GM Uzbekistan заводи фаолияти қайтадан йўлга қўйилди

Асакадаги GM Uzbekistan ҚК заводи август ойидаги йиллик профилактикадан сўнг ўз ишини қайтадан йўлга қўйди, дея хабар қилди \"Газета.uz\" нашри.

«Режали-эҳтиётдан қилинадиган ишлар жадвалида кўзда тутилган барча чора-тадбирлар муваффақиятли якунланиб, бугундан (5 сентябрь — таҳр.) Асака автозаводидаги ишлаб чиқариш линиялари ишга туширилди», — дейилади хабарда.

«Айни пайтда завод кўзда тутилган режа параметрларига мувофиқ тарзда штат режимида фаолият кўрсатмоқда», — қайд этди матбуот хизмати.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.