1153 от кучи ва В8 овози: Янги Mercedes-AMG GT 4-Доор Коупе тақдим этилди

1153 от кучи ва В8 овози: Янги Mercedes-AMG GT 4-Доор Коупе тақдим этилди

Mercedes-AMG компанияси ўзининг янги тўлиқ электр узатмали GT 4-Доор Коупе моделини расман намойиш этди. Ушбу автомобил бренднинг анъанавий В8 двигатели ёки гибрид тизимидан воз кечиб, бутунлай янги AMG.ЭА электр платформасига асосланган. Кузов тури борасида баҳслар давом этмоқда: номи “тўрт эшикли купе” деб аталса-да, ташқи кўриниши фастбекни эслатади, орқа эшиги кўтарилиши эса уни лифтбекка яқинлаштиради. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Янги моделнинг энг юқори GT 63 4Матик+ версияси учта электромотор билан жиҳозланган бўлиб, жами 1153 от кучи ва 2000 Нм айланиш моментини тақдим этади. Автомобил 100 км/соат тезликка бор-йўғи 2,1 сонияда эришади, максимал тезлиги эса 300 км/соатни ташкил қилади. Камроқ қувват хоҳловчилар учун 805 от кучига эга GT 55 талқини ҳам таклиф этилади.

Электромобил 106 кВ·соат сиғимли аккумулятор ва 800 вольтли архитектура билан таъминланган. Бу технология ёрдамида машинани 10 фоиздан 80 фоизгача атиги 11 дақиқада қувватлаш мумкин, 10 дақиқалик қувват эса 460 км масофага етади. Умумий юриш масофаси 700 км атрофида бўлиб, AMG Активе Риде Контрол фаол осма тизими ва бошқарилувчи орқа ғилдираклар автомобилнинг манёврчанлигини таъминлайди.

Салон қисмида 10,2 дюймли рақамли асбоблар панели, 14 дюймли мультимедиа экрани ва йўловчи учун алоҳида дисплей ўрнатилган. Ҳайдовчиларга таниш AMG ҳиссиётларини қайтариш мақсадида муҳандислар В8 двигатели овози имитацияси ва виртуал узатмалар қутиси функциясини жорий этишган. Бозорларда ушбу модел асосан Porsche Taycan ва Audi э-трон GT билан рақобатлашади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.