Қурбон ҳайитида ўзбекистонликлар неча кун дам олади?

Ўзбекистонда Қурбон ҳайити 27 май кунига тўғри келади ва бу ҳолатда фуқаролар кетма-кет беш кун дам олиш имкониятига эга бўлади.
2026 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ҳамда дам олиш кунларини кўчириш тўғрисидаги Президент фармонига мувофиқ, иш ҳафтасининг туридан қатъи назар барча ходимлар учун 28 май — пайшанба ва 29 май — жума қўшимча дам олиш кунлари сифатида белгиланган.
Шунингдек, олти кунлик иш ҳафтасида фаолият юритадиган ходимлар учун 30 май — шанба куни ҳам қўшимча дам олиш куни этиб белгиланган. Ҳафтасига беш кун ишлайдиганлар учун эса бу кун одатий дам олиш куни ҳисобланади.
— 27 май, чоршанба — Қурбон ҳайити;
— 28 май, пайшанба — қўшимча дам олиш куни;
— 29 май, жума — қўшимча дам олиш куни;
— 30 май, шанба — 6 кунлик иш ҳафтаси учун қўшимча дам;
— 31 май, якшанба — одатий дам олиш куни.













