Урушнинг 108-куни: Донбассда артиллерия дуэллари ва нобуд бўлган сигирлар (фото)

Урушнинг 108-куни: Донбассда артиллерия дуэллари ва нобуд бўлган сигирлар (фото)
Урушнинг 108-куни ўтди. Россия Донбассга ҳужумни давом эттирмоқда, томонлар ўртасида артиллериялар дуэли кетмоқда. Оккупация қилинган ҳудудларда Россия Кунига тайёргарлик кўрилмоқда, Херсон шаҳар кенгаши Украина қуролли кучлари Херсон областида қарши ҳужум қилаётганини хабар қилган. Володимир Зеленский Киевда Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляйен билан мамлакатнинг ЕИга аъзо бўлиб кириши масаласида музокаралар ўтказди. Германия 22 июнгача Украинага қурол етказиб беришни ваъда қилмоқда.
Урушнинг 108-куни: Донбассда артиллерия дуэллари ва нобуд бўлган сигирлар (фото)
Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляйен Украина президенти Володимир Зеленский билан қўшма матбуот анжуманида. У Украинадаги уруш даврида иккинчи бор Киевга ташриф буюрди, у Россия босқини бошлангандан кейин Евроиттифоқнинг Украинага келган илк етакчиси бўлганди. Фото: AP Photo/Natacha Pisarenko
Украинадаги уруш. 11 июннинг асосий воқеалари
  • Украина президенти офиси маслаҳатчиси Алексей Арестович уруш даврида фронтда тахминан 10 минг украин ҳарбийси ҳалок бўлганини тасдиқлади.
  • АҚШ президенти Жо Байден Володимир Зеленский унинг тез орада Россиянинг кенг кўламли ҳужуми бошланиши тўғрисидаги огоҳлантиришларига қулоқ солишни истамаганини айтди. Бунга жавобан украин амалдорлари Киев урушга тайёр бўлгани, Ғарб эса Москва тажовузини тўхтатишга ёрдам бера олмагани ҳақида гапиришди.
  • Северодонецкда оғир кўча жанглари давом этмоқда, Луганск области маъмурияти раҳбари Сергей Гайдайнинг маълумотига кўра, «Азот» кимёвий заводи интенсив ўққа тутилиши оқибатида ўнлаб тонна радиатор мойи ёниб кетган. Гайдай украин ҳарбийлари кўча жангларида устун келаётгани, аммо РФ армияси артиллерия зарбалари орқали Украина қуролли кучлари ҳарбийлари яширинган уйларни вайрон қилаётганини маълум қилган.
  • Херсон ва Мелитополда россияликлар томонидан тайинланган «янги ҳукумат» Россия паспортларини тарқата бошлади. Зеленский бундай паспортларни «фақат бир қанча коллаборационистлар ва уларнинг атрофидаги одамлар» олганини айтди. Украинлар президентининг сўзларига кўра, Украина армияси Херсон областидаги бир қишлоқни озод қилишган ва Запорожье областида маълум муваффақиятларга эришган.
  • Киевга Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен ташриф буюрди. У Украина президенти ва бош вазир билан учрашиб, улар билан мамлакатнинг Евроиттифоққа аъзолиги масаласини муҳокама қилган.

Қуйида 11 июн куни Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.

Киев области
Урушнинг 108-куни: Донбассда артиллерия дуэллари ва нобуд бўлган сигирлар (фото)
Хавфсизлик бўйича дарс вақтида портловчи моддаларни тутиб турган болалар, Киев
Alexey Furman / Getty Images

Урушнинг 108-куни: Донбассда артиллерия дуэллари ва нобуд бўлган сигирлар (фото)
Донбасс учун жангларда ҳалок бўлган украин аскари хотирасига Ирпенда ўрнатилган плакат Россиянинг феврал ойидаги босқинидан кейин ўқлар билан илма-тешик қилинган. Россия ҳарбийлари март ойи охирида шаҳардан кетганди.
Christopher Furlong / Getty Images

Харков
Урушнинг 108-куни: Донбассда артиллерия дуэллари ва нобуд бўлган сигирлар (фото)
Украин артиллериячилари Харковдан жанубдаги Изюм атрофида БМ-21 «Град» баравар ўт очиш реактив тизимини ишга туширишга тайёрланмоқда
Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA

Урушнинг 108-куни: Донбассда артиллерия дуэллари ва нобуд бўлган сигирлар (фото)
Харков ташқарисидаги йўл белгиси. Шаҳар ўққа тутилиши давом этмоқда
Ivan Alvarado / Reuters / Scanpix / LETA

Николаев
Урушнинг 108-куни: Донбассда артиллерия дуэллари ва нобуд бўлган сигирлар (фото)
Украина жанубидаги Николаевда Қизил Хочнинг инсонпарварлик ёрдамига навбатда турган аёллар. Аҳолининг ярми шаҳарда қолган, урушдан олдин бу ерда қарийб 500 минг киши яшаган. Фото: Edgar Su / Reuters / Scanpix / LETA
Урушнинг 108-куни: Донбассда артиллерия дуэллари ва нобуд бўлган сигирлар (фото)
Николаев областидаги ферманинг буғдой экилган даласида танкка қарши ўрнатилган тўсиқлар
Genya Savilov / AFP / Scanpix / LETA

Донбасс
Урушнинг 108-куни: Донбассда артиллерия дуэллари ва нобуд бўлган сигирлар (фото)
Фронт чизиғидаги украин ҳарбийси. Донбасс ҳозирда — Россия ва Украина урушидаги асосий ҳарбий ҳаракатлар майдонига айланган
Aris Messinis / AFP / Scanpix / LETA

Урушнинг 108-куни: Донбассда артиллерия дуэллари ва нобуд бўлган сигирлар (фото)
Украина танки Соледар шаҳри ҳудудида
Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA

Урушнинг 108-куни: Донбассда артиллерия дуэллари ва нобуд бўлган сигирлар (фото)
Донецк области Светлодарск шаҳарчасида фронт чизиғи яқинида танкни ўқлаётган украин ҳарбий хизматчиси
EPA / Scanpix / LETA

Урушнинг 108-куни: Донбассда артиллерия дуэллари ва нобуд бўлган сигирлар (фото)
Лисичанск шаҳри ўққа тутилиши вақтида хавфсиз жойга қочаётган украин аскарлари
Aris Messinis / AFP / Scanpix / LETA

Урушнинг 108-куни: Донбассда артиллерия дуэллари ва нобуд бўлган сигирлар (фото)
Украин ҳарбийлари отишма вақтида яраланган аёлга ёрдам кўрсатишмоқда, Лисичанск
Aris Messinis / AFP / Scanpix / LETA

Урушнинг 108-куни: Донбассда артиллерия дуэллари ва нобуд бўлган сигирлар (фото)
Артиллерия зарбалари вақтида яширинган жойда қўрқиб турган аёл, Лисичанск
Aris Messinis / AFP / Scanpix / LETA

Урушнинг 108-куни: Донбассда артиллерия дуэллари ва нобуд бўлган сигирлар (фото)
Лисичансклик киши болалар билан велосипедда портлаш жойидан қочмоқда
Oleksandr Ratushniak / Reuters / Scanpix / LETA

Урушнинг 108-куни: Донбассда артиллерия дуэллари ва нобуд бўлган сигирлар (фото)
Украиналик қутқарувчилар Донецк областидаги Бахмут шаҳрида гуманитар ёрдам тарқатмоқда
Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Урушнинг 108-куни: Донбассда артиллерия дуэллари ва нобуд бўлган сигирлар (фото)
Артиллерия зарбаларидан кейин Лисичанскда ёнаётган уй
Aris Messinis / AFP / Scanpix / LETA

Урушнинг 108-куни: Донбассда артиллерия дуэллари ва нобуд бўлган сигирлар (фото)
Фронт чизиғи яқинида портлашдан нобуд бўлган сигирлар
Aris Messinis / AFP / Scanpix / LETA

Урушнинг 108-куни: Донбассда артиллерия дуэллари ва нобуд бўлган сигирлар (фото)
Лисичанскдан йўлга чиққан эвакуация поездидаги кекса ёшли аёл. Шаҳар ҳозирда россиялик ҳарбийлар ҳужумига учрамоқда
Bernat Armangue / AP / Scanpix / LETA

Урушнинг 108-куни: Донбассда артиллерия дуэллари ва нобуд бўлган сигирлар (фото)
Ҳарбий ҳаракатлар ҳудудидан олиб кетилаётган одамлар эвакуация поезди Покровск томон йўлга чиқишини кутишмоқда
AP Photo/Efrem Lukatsky
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.