Урушнинг 109-куни: Мариуполда «снос»га тушган уйлар, Донбассда шиддатли жанглар (фото)

Урушнинг 109-куни: Мариуполда «снос»га тушган уйлар, Донбассда шиддатли жанглар (фото)
Урушнинг 109-куни ўтди. Россия ҳукумати Мариупол юк ташиш порти миналардан тозаланганини маълум қилди — ва Украинага шу ер орқали буғдой экспорт қилишни таклиф этди. Донбасс учун жанг давом этмоқда. Босиб олинган ҳудудларда Россия Куни нишонланди.

Украинадаги уруш. 12 июндаги асосий воқеалар
  • Россиялик ҳарбийлар ишғол қилган Бердянск ва Мелитопол шаҳарларида портлашлар содир бўлди. Россия томонидан тайинланган «янги ҳукумат»лар бу ҳодисаларни теракт деб баҳолаган;
  • Дунёнинг турли шаҳарларида Россия Куни билан бир вақтда урушга қарши акциялар ўтказилди. Россиядаги акцияларда камида 47 киши қўлга олинган;
  • Туркия президенти Эрдўған яқин вақт ичида Путин ва Зеленский ўртасида «буғдой коридори» масаласида музокара ўтказилиши кутилаётгани ҳақида хабар берди;
  • Британия разведкаси Россия Северодонецкда босқичма-босқич илгарилаётганини хабар қилган. Луганск ҳарбий маъмурияти раҳбари шаҳарга олиб борувчи уч кўприкдан иккитаси бутунлай вайрон қилинганини, шаҳарнинг 70 фоизи россиялик ҳарбийлар назоратида эканини айтган;
  • Россия Тернопол областига ракета зарбалари йўллади. Россия мудофаа вазирлиги ҳужумдан мақсад қуроллар омбори эканини айтган. Маҳаллий расмийлар ракета зарбаси оқибатида тинч аҳоли вакилларидан 22 киши жабрланганини маълум қилган.

Қуйида 12 июн куни Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.

Мариупол
Урушнинг 109-куни: Мариуполда «снос»га тушган уйлар, Донбассда шиддатли жанглар (фото)
Вайронага айланган уйда одамлар яшашда давом этмоқда, уй вақтинча электр кабели орқали энергия билан таъминланган. 12 июн куни Мариупол мэри маслаҳатчиси Петро Андрюшченко Россия кучлари шикастланган уйлар «икки ҳафта ичида снос қилиниши» ҳақида огоҳлантириб, аҳолидан уйларни тарк этишни талаб қилаётганини айтди. Фото: Николай Тришин / ТАСС
Урушнинг 109-куни: Мариуполда «снос»га тушган уйлар, Донбассда шиддатли жанглар (фото)
Россияликлар кемаси Мариуполдаги портда. Июн ойи бошида Владимир Путин Россия Украинадан буғдой экспорт қилишига халақит қилаётгани ҳақидаги хабарларни «уйдирма» деб атади ва Украина ҳукуматига буғдой экспорти учун Москва томонидан эгалланган портлар, жумладан Мариупол портларидан фойдаланишни таклиф этди. Фото: Сергей Ильницкий / EPA / Scanpix / LETA
Урушнинг 109-куни: Мариуполда «снос»га тушган уйлар, Донбассда шиддатли жанглар (фото)
Россия махсус кучлари Мариупол юк ташиш порти атрофидаги соҳилни миналардан тозалаши вақтидаги портлаш. Россия мудофаа вазири Сергей Шойгунинг сўзларига кўра, Мариупол ва қўшни Бердянскдаги портлар штат режимида ишлай бошлаган.
Юрий Кадобнов / AFP / Scanpix / LETA

Мелитопол
Урушнинг 109-куни: Мариуполда «снос»га тушган уйлар, Донбассда шиддатли жанглар (фото)
Мелитополликлар Россия Куни муносабати билан марказий майдонга йиғилишди. Июн ойида Запорожье областида (Херсонда ҳам) Россия паспортлари тарқатилиши бошланди. Россия давлат нашрлари регион «ҳарбий-фуқаролик маъмурияти кенгаши аъзоси» деб атаган Володимир Роговнинг сўзларига кўра, 70 мингдан ортиқ киши Россия паспортларини олишга улгурган. Фото: Алексей Коновалов / ТАСС
Урушнинг 109-куни: Мариуполда «снос»га тушган уйлар, Донбассда шиддатли жанглар (фото)
Запорожье областининг «янги маъмурияти» йил охирига қадар регионнинг Россияга қўшилиши бўйича референдум ўтказилишини айтди.
Алексей Коновалов / ТАСС

Николаев области
Урушнинг 109-куни: Мариуполда «снос»га тушган уйлар, Донбассда шиддатли жанглар (фото)
Қуролларни тозалаётган кишилар. Фото: Edgar Su / Reuters / Scanpix / LETA
Урушнинг 109-куни: Мариуполда «снос»га тушган уйлар, Донбассда шиддатли жанглар (фото)
Украин аскари картошка тозаламоқда, орқа фонда окопларда яшаётган ҳарбийларнинг болалари томонидан чизилган суратлар.
Edgar Su / Reuters / Scanpix / LETA

Урушнинг 109-куни: Мариуполда «снос»га тушган уйлар, Донбассда шиддатли жанглар (фото)
Genya Savilov / AFP / Scanpix / LETA
Донбасс шимоли
Урушнинг 109-куни: Мариуполда «снос»га тушган уйлар, Донбассда шиддатли жанглар (фото)
Лисичанск атрофида артиллерия отишмалари давом этмоқда. Фото: Gleb Garanich / Reuters/ Scanpix / LETA
Урушнинг 109-куни: Мариуполда «снос»га тушган уйлар, Донбассда шиддатли жанглар (фото)
Россиялик ҳарбийлар Тошковка посёлкаси атрофида. Фото: Александр Река / ТАСС
Урушнинг 109-куни: Мариуполда «снос»га тушган уйлар, Донбассда шиддатли жанглар (фото)
«ЛХР» ҳарбийси Тошковкадан чекинаётган Украина қуролли кучлари техникалари колоннасига зарба бермоқда.
Александр Река / ТАСС

Урушнинг 109-куни: Мариуполда «снос»га тушган уйлар, Донбассда шиддатли жанглар (фото)
Украина ҳарбийлари ҳамда Россия ва Донбассдаги ўзини ўзи мустақил деб эълон қилган «республика»лар кучлари ўртасидаги артиллерия отишмаларидан кейин ёниб кетган дала майдонига қараб турган аёл.
Gleb Garanich / Reuters/ Scanpix / LETA

Урушнинг 109-куни: Мариуполда «снос»га тушган уйлар, Донбассда шиддатли жанглар (фото)
Маҳаллий фермер Сергей россияликлар снарядидан ҳосил бўлган ўрани кўрсатмоқда, унинг даласи Донецк области шарқидаги Птиче қишлоғида жойлашган. Сергей ўз ҳосилини сота олмаслиги, чунки у яшайдиган ҳудудга хавфли бўлгани учун ҳеч ким келишни истамаслигини айтади
AP Photo/Efrem Lukatsky

Урушнинг 109-куни: Мариуполда «снос»га тушган уйлар, Донбассда шиддатли жанглар (фото)
Фермер Сергей ўз буғдой ҳосилини тўпламоқда
AP Photo/Efrem Lukatsky

Киев области
Урушнинг 109-куни: Мариуполда «снос»га тушган уйлар, Донбассда шиддатли жанглар (фото)
Ўққа тутишлар оқибатида шикастланган бино, Бородянка посёлкаси.
Natacha Pisarenko / AP / Scanpix / LETA

Урушнинг 109-куни: Мариуполда «снос»га тушган уйлар, Донбассда шиддатли жанглар (фото)
Киев атрофидаги Бородянка посёлкасида вайрон бўлган бинолар олдидан велосипедда ўтаётган киши
AP Photo/Natacha Pisarenko
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.