Урушнинг 111-куни: Донбассдаги шиддатли жанг оқибатлари. Харьковдаги дафн маросими (фото)

Урушнинг 111-куни: Донбассдаги шиддатли жанг оқибатлари. Харьковдаги дафн маросими (фото)
14 июнь куни Россия қўшинлари Северодонецкка ҳужумни давом эттирди. Луганск вилояти давлат маъмурияти раҳбари Сергей Гайдайнинг сўзларига кўра, Россия турар жой бинолари ва 500 дан ортиқ одам яширинган «Азот» корхонасига зарба берган. Харьков вилоятининг ўққа тутилиши оқибатида бир аёл ва унинг уч ойлик чақалоғи ҳалок бўлди. Украинанинг оккупация қилинган ҳудудлар реинтеграцияси вазирлиги Россия билан ҳалок бўлган ҳарбийларнинг жасадлари яна алмашилганини маълум қилди. Meduza урушнинг 111-кунига оид суратларни жамлади.

Харьков
Урушнинг 111-куни: Донбассдаги шиддатли жанг оқибатлари. Харьковдаги дафн маросими (фото)
Жанговар шифокор ва тактик тиббиёт инструктори Евгений Храпконинг дафн маросими олдидан қабристондаги манзара. У 11 июнь куни ҳалок бўлган. Украина матбуотининг ёзишича, Храпко юзлаб одамларнинг ҳаётини сақлаб қолган.
Фото: Reuters

Урушнинг 111-куни: Донбассдаги шиддатли жанг оқибатлари. Харьковдаги дафн маросими (фото)
Украина ҳарбий хизматчиси Евгений Храпконинг қабри тепасида.
Фото: Reuters

Донбасс шимоли
Урушнинг 111-куни: Донбассдаги шиддатли жанг оқибатлари. Харьковдаги дафн маросими (фото)
Приволе — Луганск вилоятининг ғарбий қисмида, Лисичанск ва Северодонецкдан бир неча километр узоқликда жойлашган кичик шаҳарча. 13 июнь куни отишмалар фонида Украина полицияси ва кўнгиллилар у ердан 32 нафар аҳолини эвакуация қилишга муваффақ бўлди, деб ёзади «Громадске».
Фото: AFP

Урушнинг 111-куни: Донбассдаги шиддатли жанг оқибатлари. Харьковдаги дафн маросими (фото)
Танкдаги украиналик аскар. Ҳозирда урушнинг энг қайноқ нуқтаси Северодонецк бўлиб турибди.
Фото: AFP

Урушнинг 111-куни: Донбассдаги шиддатли жанг оқибатлари. Харьковдаги дафн маросими (фото)
Украина артиллериячилари Лисичанск яқинидаги позицияларда, у ер доимий равишда ўққа тутилмоқда.
Фото: AFP

Урушнинг 111-куни: Донбассдаги шиддатли жанг оқибатлари. Харьковдаги дафн маросими (фото)
Украина ҳарбий хизматчилари Нью-Йорк посёлкаси яқинидаги позицияларда (посёлка 1951—2021 йилларда Новгородское деб аталган).
Фото: Reuters

Урушнинг 111-куни: Донбассдаги шиддатли жанг оқибатлари. Харьковдаги дафн маросими (фото)
Доброполе шаҳрида бомбардимонлардан вайрон бўлган уйлар.
Фото: Anadolu

Одесса
Урушнинг 111-куни: Донбассдаги шиддатли жанг оқибатлари. Харьковдаги дафн маросими (фото)
Бўшаб қолган курорт пляжининг кўриниши. Уруш бошида украиналик ҳарбийлар қирғоқ бўйлаб миналар ўрнатган ва пляжларни ўраб қўйган. Одесса учун асосий даромад манбаларидан бири бўлган туризм бизнеси бу йил хавф остида.
Фото: Reuters
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.