Саакашвилининг адвокати сиёсатчида сил ва ақлий заифлик аломатлари кузатилаётганини айтди

Саакашвилининг адвокати сиёсатчида сил ва ақлий заифлик аломатлари кузатилаётганини айтди
Фото: «РБК»
Грузия собиқ президенти Михаил Сакашвилининг адвокати Шалва Хачапуридзе сиёсатчида деменсия (ақлдан озиш), шунингдек, сил ва 34 та касаллик белгилари аниқланганини маълум қилди, деб ёзади «РБК».

«Ташхислар ҳақида гапиришга ҳали эрта. Биз ҳали ҳам кутмоқдамиз. Шубҳалар мавжуд ва бу борада ишлар давом этмоқда. Мен деменсия ва сил, шунингдек, 34 та касаллик борасидаги шубҳаларни назарда тутяпман», — деди у.

Бир кун аввал Хачапуридзе Саакашвилини текшираётган америкалик тиббиёт мутахассислари унинг адвокатларига сиёсатчининг соғлиғи ҳақида ҳисобот берганини айтди. Адвокат ҳозирча унинг мазмунини ошкор эта олмаслигини таъкидлаб, натижаларни 20 ноябргача эълон қилишга ваъда берди.

«Хорижлик мутахассислар Саакашвилини август ойидаёқ текширишни бошлаган. У даволанаётган Вивамед клиникасига америкалик ва швейсариялик шифокорлар ташриф буюрган. Бундан ташқари, британиялик психиатр 8 ноябрь куни Грузияга келиши керак эди», — деди Хачапуридзе.

Адвокатнинг сўзларига кўра, хорижлик мутахассислар томонидан Саакашвилига қўйилган ташхислар, грузиялик шифокорлар хулосасидан жиддий фарқ қилади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.