Женнифер Лопес ва Бен Аффлек никоҳининг бекор қилиниши тарихдаги энг қиммат ажрим бўлиши кутилмоқда

Женнифер Лопес ва Бен Аффлек никоҳининг бекор қилиниши тарихдаги энг қиммат ажрим бўлиши кутилмоқда
Ажрим жараёни хонанда Женнифер Лопес ва актёр Бен Аффлекка қимматга тушмоқда. Голливуд юлдузлари ҳамкорликдаги бир нечта реклама шартномаларини қўлдан бой берди ва биргаликда харид қилинган ҳашаматли уйни сотишга мажбур бўлди.
Женнифер Лопес ва Бен Аффлек никоҳининг бекор қилиниши тарихдаги энг қиммат ажрим бўлиши кутилмоқда
Фото: USА Today
Page Six маълумотларига кўра, Бен ва Женнифернинг расман ажрашиши “тарихдаги энг қиммат ажрим” бўлиши кутилмоқда. Улар аллақачон “ёшликда из қолдирган муносабатларини тугатишнинг миллион долларлик якуний босқичи”га тайёргарлик кўрмоқда.

Умумий мулкни бўлишиш ишлари ҳозирда давом этмоқда. Бир неча йил аввал бўлиб ўтган ҳашаматли тўй маросими харажатлари мазкур бюджетнинг деярли ярмини ташкил қилади.
Женнифер Лопес ва Бен Аффлек никоҳининг бекор қилиниши тарихдаги энг қиммат ажрим бўлиши кутилмоқда
Фото: People
Женнифер ушбу кунни — оқ либосда дўстлар даврасида бўлиш, гўзал безакларга тўла табиат қўйнидаги тўйни ўн йилдан ортиқ вақт давомида орзу қилган”, дея таъкидлади манба. Маълум бўлишича, уч кунлик тўй маросими юлдузли жуфтликка камида саккиз миллион долларга тушган.

Тахминларга кўра, 2003 йилда тўйга бир кун қолганда барчаси бекор қилинган муваффақиятсиз кундан кейин Бен ва Жен қалбида армон қолган, аммо юракдаги тугалланмаганлик туйғуси уларни охир-оқибат ҳалокатга олиб келди.
Женнифер Лопес ва Бен Аффлек никоҳининг бекор қилиниши тарихдаги энг қиммат ажрим бўлиши кутилмоқда
Фото: TMZ
Бен ва Жей Ло тугалланмаган муҳаббат ҳикоясининг 20 йиллик тарихини қайтадан варақлади ва охир-оқибат барчасини якунига етказди. Эндиликда улар узоқ йиллик муносабатлар учун яратилмаганини аниқ билишади. Улар кўришлари керак бўлган барча нарсани кўрдилар ва ҳаммаси тугади”, дейилади манбада. Эр-хотин августнинг охиригача ажрим ҳақида расман эълон қилишлари кутилмоқда.
Женнифер Лопес ва Бен Аффлек никоҳининг бекор қилиниши тарихдаги энг қиммат ажрим бўлиши кутилмоқда
Фото: Getty Images
Бен Аффлек ва Женнифер Лопес 2001 йилда танишган ва учрашувдан кўп ўтмай актёр Лопесга турмуш қуришни таклиф қилган. Тўй 2003 йилда бўлиб ўтиши режалаштирилган эди, аммо маросимга бир неча кун қолганда тўй бекор қилинди. Орадан роппа-роса 20 йил ўтгач, улар муносабатларини тиклади ва бир неча ойдан сўнг яширинча оила қуришди.​
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.