Украина ҳам, Россия ҳам урушга хорижликларни юбормоқда (фото)

Украина ҳам, Россия ҳам урушга хорижликларни юбормоқда (фото)
Россиянинг Украинага босқини бошланганидан кўп вақт ўтмасдан Володимир Зеленский бутун дунёдаги кўнгиллиларни Россия агрессиясига қарши курашишда ёрдамга чорлаганди. 2022 йил мартида Украина қуролли кучлари Хорижий легионига 20 минг атрофидаги хорижлик ёзилди. 2024 йил октябрида Украинада хорижликлар ва фуқаролиги йўқ шахсларга Украина қуролли кучлари, Миллий гвардия, Давлат махсус транспорт хизмати каби тузилмалар билан шартнома тузиш ҳамда офицерлик лавозимларини эгаллашга имкон берувчи қонун қабул қилинди.

Қуйида Украина қуролли кучларининг 23-алоҳида ўқчи баталёнидаги хорижлик ҳарбийлар Харкив областида хизмат ўтаётгани акс этган фотосуратлар.
Украина ҳам, Россия ҳам урушга хорижликларни юбормоқда (фото)
«Дима» чақирув белгили америкалик ҳарбий
Efrem Lukatsky / AP / Scanpix / LETA

Украина ҳам, Россия ҳам урушга хорижликларни юбормоқда (фото)
Белгиялик ҳарбий «Тонкий» чақирув белгисини олган
Efrem Lukatsky / AP / Scanpix / LETA

Украина ҳам, Россия ҳам урушга хорижликларни юбормоқда (фото)
Америкалик ҳарбий аёл Неко
Efrem Lukatsky / AP / Scanpix / LETA

Украина ҳам, Россия ҳам урушга хорижликларни юбормоқда (фото)
Тайвандан келган ҳарбий Ли. У кенг кўламли уруш бошланганидан буён Украинада жанг қилмоқда
Efrem Lukatsky / AP / Scanpix / LETA

Украина ҳам, Россия ҳам урушга хорижликларни юбормоқда (фото)
Efrem Lukatsky / AP / Scanpix / LETA
Херсон областидаги кубаликлар

Россиянинг ТАСС давлат агентлиги Украинанинг Херсон областида жанг қилаётган Ҳаво-десант қўшини 52-бригадаси артиллериячилари фотосуратларини эълон қилди. Кадрга тушган ҳарбийлар орасида — кубалик Пиер-Антуан Субисаррета ҳам бор, ТАСС маълумотига кўра, у Россия фуқаролигини олган ва шартнома бўйича ҳарбий хизматга йўл олган. 2023 йил сентябрида Куба расмийлари иштирокчилари Куба фуқароларини Россия томонида туриб Украинадаги урушда иштирок этиш учун ёллаб келган одам савдоси бўйича тармоқни фош қилганди. Қайд этилишича, урушга ёллаш ишлари Кубанинг ўзида ҳамда Россияда яшовчи кубаликлар орасида олиб борилган.
Украина ҳам, Россия ҳам урушга хорижликларни юбормоқда (фото)
52-бригада артиллериячилари Украинанинг Херсон областининг оккупация қилинган қисмида. 2024 йил 3 октябр
Алексей Коновалов / ТАСС / Profimedia

Украина ҳам, Россия ҳам урушга хорижликларни юбормоқда (фото)
52-бригада артиллериячиси Украинанинг Херсон областининг оккупация қилинган қисмида. 2024 йил 3 октябр
Алексей Коновалов / ТАСС / Profimedia

Украина ҳам, Россия ҳам урушга хорижликларни юбормоқда (фото)
52-бригада артиллерия қуроли Украинанинг Херсон областининг оккупация қилинган қисмида. 2024 йил 4 октябр
Алексей Коновалов / ТАСС / Profimedia

Украина ҳам, Россия ҳам урушга хорижликларни юбормоқда (фото)
«Россия фуқаролигини олган ва РФ қуролли кучларида хизмат қилиш бўйича шартнома имзолаган» кубалик Пиер-Антуан Субисаррета Херсон областида. 2024 йил 3 октябр
Алексей Коновалов / ТАСС / Profimedia

Донецк областини ҳимоя қилаётган украин жангчилари портретлари

Россия қўшини Донецк областида юришни давом эттирмоқда. Украина қуролли кучлари жангчилари — эркаклар ва аёллар, мунтазам армия ҳарбийлари ва кўнгиллилар, фахрийлар ҳамда анчадан буён ҳарбий ҳаракатларда иштирок этаётганлар фронтнинг шу ва бошқа участкаларида мудофаани ушлаб турибди. Қуйида уларнинг Туркиянинг «Анадолу» агентлиги репортёр томонидан олинган айрим портретлари.
Украина ҳам, Россия ҳам урушга хорижликларни юбормоқда (фото)
Донецк области, 2024 йил 21 октябр. Фотода артиллерия бўлинмаси командири. Ҳарбий академия битирувчиси бўлган бу аёл беш ойдан буён олдинги чизиқда жанг қилмоқда
Fermin Torrano / Anadolu / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Украина ҳам, Россия ҳам урушга хорижликларни юбормоқда (фото)
Донецк области, 2024 йил 21 октябр. Украина қуролли кучлари жангчиси позицияни артиллерия учун тайёрламоқда
Fermin Torrano / Anadolu / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Украина ҳам, Россия ҳам урушга хорижликларни юбормоқда (фото)
Донецк области, 2024 йил 21 октябр. Украиналик артиллериячи Россия қўшини позицияларига ўт очишга буйруқ кутмоқда
Fermin Torrano / Anadolu / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Украина ҳам, Россия ҳам урушга хорижликларни юбормоқда (фото)
Донецк области, 2024 йил 19 октябр. Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими мобил гуруҳи жангчиси атрофни қўриқламоқда
Fermin Torrano / Anadolu / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Украина ҳам, Россия ҳам урушга хорижликларни юбормоқда (фото)
Донецк области, 2024 йил 19 октябр. Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими мобил гуруҳи жангчиси
Fermin Torrano / Anadolu / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Украина ҳам, Россия ҳам урушга хорижликларни юбормоқда (фото)
Донецк области, 21 октябр. Украина ҚК жангчиси фронт чизиғида. Бу фотосуратларда акс этган ҳарбийлар маълумотлари ҳамда суратлар олинган жойлар хавфсизлик нуқтайи назаридан очиқланмаган
Fermin Torrano / Anadolu / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.