АҚШ Хитой импорт божларини 54% гача туширишни режалаштирмоқда

АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти Хитойдан импорт қилинадиган маҳсулотларга қўйилган божхона тўловларини 145% дан 50–54% гача камайтиришни режалаштирмоқда, деб Kursiv хабар берди .
Бу қарор Женевада бўлиб ўтадиган АҚШ-Хитой савдо музокаралари арафасида қабул қилинмоқда. Шунингдек, Вашингтон Жанубий Осиё давлатларидан келадиган товарларга божларни 25% гача туширишни кўриб чиқмоқда.
Трампнинг айтишича, аввал жорий этилган божлар жуда юқори бўлган ва уларни сезиларли даражада камайтириш режалаштирилмоқда, аммо нолга туширилмайди. У Хитой билан дўстона руҳда музокаралар олиб бориш ниятида эканлигини таъкидлади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Бу қарор Женевада бўлиб ўтадиган АҚШ-Хитой савдо музокаралари арафасида қабул қилинмоқда. Шунингдек, Вашингтон Жанубий Осиё давлатларидан келадиган товарларга божларни 25% гача туширишни кўриб чиқмоқда.
Трампнинг айтишича, аввал жорий этилган божлар жуда юқори бўлган ва уларни сезиларли даражада камайтириш режалаштирилмоқда, аммо нолга туширилмайди. У Хитой билан дўстона руҳда музокаралар олиб бориш ниятида эканлигини таъкидлади.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













