Қозоғистонда биринчи қор ёғди: ҳаво ҳарорати –6° гача тушди

Қозоғистонда биринчи қор ёғди: ҳаво ҳарорати –6° гача тушди

23 сентябрь куни Қозоғистоннинг Костанай вилоятида биринчи қор ёғди, деб хабар берди Kursiv media сайти. Ҳудудда ҳаво ҳарорати тунги пайтларда –6° даражагача пасайиши кутилмоқда.

Қазгидромет маълумотларига кўра, бундай эрта қор ва совуқ ҳаво антициклон таъсирида шаклланган. Ушбу ҳаво оқими нафақат Қозоғистон, балки Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига ҳам таъсир кўрсатиши мумкин.

Ўзбекистон синоптикларининг прогнозларига кўра, 1–3 октябрь кунлари мамлакат шимолида эрталабки вақтларда ҳарорат +3° даражагача тушиши мумкин.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.