Қирғизистондаги 5 балли зилзила Наманганда 2 балл билан сезилди

3 декабрь куни Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятида 5 баллли зилзила содир бўлди. Ўзбекистон Сейсмопрогностик мониторинг маркази хабар беришича, зилзила Наманган вилояти ҳудудларида 2 балл кучида сезилган.
Зилзила соат 01:18 да содир бўлиб, эпимарказ Тошкентдан 229 км жануби-шарқда жойлашган. Эпимарказдаги магнитуда 3,7, чуқурлик эса 5 километрни ташкил этган.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













