Истанбул аэропорти яқинида полициячилар шубҳали машинага ўт очишди


4 февраль Истанбулдаги Отатурк номидаги аэропорт яқинида полициячилар шубҳали фургон машинасига ўт очишган.
Кун.уз ёзишича, оқ рангдаги фургон ичида 3 киши бўлган. Полициячилар назорат-ўтказиш пунктида машина ҳайдовчисига тўхташни буюришган, бироқ ҳайдовчи бу талабга бўйсунмаган.
Полициячилар машинага етиб олишга ҳаракат қилишган, бироқ шубҳали машина ҳайдовчиси қочишга муваффақ бўлган.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













