АҚШ денгиз флоти Эрон портларидан чиқаётган 23 та савдо кемасини назоратга олди

АҚШ денгиз флоти Эрон портларидан чиқаётган 23 та савдо кемасини назоратга олди

Ҳормуз бўғози атрофида кескин вазият давом этаётган бир пайтда АҚШ денгиз флоти Эрон портларидан чиқаётган 23 та савдо кемасини назоратга олгани маълум қилинди. Бу ҳақда АҚШ Марказий қўмондонлиги (CЕНТCОМ) баёнот берди.

Маълумотларга кўра, ушбу кемалар АҚШ кучлари томонидан берилган огоҳлантиришлардан сўнг йўналишини ўзгартириб, орқага қайтишга мажбур бўлган.

Баёнотда таъкидланишича, ҳозирча АҚШ ҳарбийлари ушбу кемаларга бевосита чиқмаган ва уларни тўлиқ назорат остига олмаган.

Шу билан бирга, айрим халқаро ОАВлар АҚШ ҳарбий денгиз кучлари Эрон билан боғлиқ нефть танкерларига чиқиш ва уларни эҳтимолий мусодара қилиш бўйича тайёргарлик кўраётганини хабар қилмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nigina Zarqarayeva
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.