Ниҳоят Шимолий ва Жанубий Корея президентлари чегарада учрашди (фото+видео)

Ниҳоят Шимолий ва Жанубий Корея президентлари чегарада учрашди (фото+видео)
Кеча, 27 апрель куни Шимолий ва Жанубий Корея етакчилари ҳарбий кучлардан холи ҳудуд — Пханмунжом чегара қисмида учрашди.
Ниҳоят Шимолий ва Жанубий Корея президентлари чегарада учрашди (фото+видео)
Икки давлат раҳбарлари иштирокидаги саммитнинг биринчи қисмида Корея ярим оролини ядроқуролдан ҳоли ҳудудга айлантириш масаласи диққат-эътиборда бўлди. Муҳокама жараёнида Ким Чен Ин ўзаро қарама-қаршиликка чек қўйишга чақириб, узоқ кутилган яхши қўшничилик муносабатларига фурсат келганини таъкидлади.
Ниҳоят Шимолий ва Жанубий Корея президентлари чегарада учрашди (фото+видео)
Мун Чже Ин эса икки давлат ўртасидаги мустаҳкам алоқаларнинг ўрнатилишига тилак билдириб, Жануб ва Шимол ўртасида темир йўл қатновини йўлга қўйишни таклиф этди.
Ниҳоят Шимолий ва Жанубий Корея президентлари чегарада учрашди (фото+видео)
Олий даражадаги музокаранинг иккинчи қисмида икки давлат раҳбарлари томонидан саммит якунлари бўйича қўшма баёнот имзолади.
Ўзаро тинчлик, Корея ярим оролини бирлаштириш ва тараққий эттиришга бағишланган Пханмунжом декларациясига кўра, Корея ярим оролини ядроқуролдан ҳоли ҳудудга айлантириш икки давлатнинг умумий мақсади саналади.
Ниҳоят Шимолий ва Жанубий Корея президентлари чегарада учрашди (фото+видео)
Шунингдек, Корея ярим оролида энди ҳеч қачон уруш бўлмайди. Жануб ва Шимол бир-бирига ҳар қандай душманона ҳаракатни тўхтатади. Иккала томон олий ва бошқа даражадаги фаол музокараларга доим киришади. Жанубий ва Шимолий Корея темир йўллари бирлаштирилади.
Ниҳоят Шимолий ва Жанубий Корея президентлари чегарада учрашди (фото+видео)
Бундан ташқари саммит якунида томонлар 1950-1953 йиллардаги Корея уруши оқибатида бир-биридан ажралган қон-қариндошлар учрашувини ташкил этишга келишиб олди. Кесон чегараолди ҳудудида шу каби гуманитар масалаларни ҳал қилишга мўлжалланган пункт биргаликда барпо этилади.
[media=https://instagram.com/p/BiGnQQLAwBY/?utm_source=ig_embed]
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.