Нью-Йоркдаги тўй лимузини иштирокидаги ЙТҲда 20 киши қурбон бўлди (видео)

Нью-Йоркдаги тўй лимузини иштирокидаги ЙТҲда 20 киши қурбон бўлди (видео)
АҚШнинг Нью-Йорк штатида мудҳиш ЙТҲ содир бўлди. Тўй лимузини ва иккита автомашинанинг тўқнашуви оқибатида 20 киши қурбон бўлди.

The New York Times хабарига кўра, қурбонларнинг 18 нафари лимузин йўловчилари бўлган 2 киши эса йўл четида турган пиёда бўлган.

Гувоҳларинг сўзларига қараганда, лимузиннинг ойналари синдирилиб, қолган йўловчилар қўтқарилган.

Ҳозирда АҚШ йўл-транспорт бошқармаси томонидан ЙТҲ сабаблари ўрганилмоқда. Шунингдек, ҳалок бўлганларнинг шахси аниқланмоқда.

Ушбу содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси қуйидаги видеолавҳада акс этган: ВИДЕО
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.