Қирғизистонда отахон рақсга тушаётган жуфтликни ҳассаси билан қувди

Қирғизистонда отахон рақсга тушаётган жуфтликни ҳассаси билан қувди
Қирғизистондаги тўйлардан бирида содир бўлган ҳолат интернетда кенг жамоатчиликнинг эътиборини тортди.

Видеода ёш йигиб ва қиз давра ўртасида рақсга тушаётгани акс этган. Ёшларнинг алламбало ҳатти-ҳаракатларини кўрган отахон, жаҳл билан улар томон йўл олди. Жуфтлик отахон зарбидан зўрға қочиб қолишди.
[media=https://www.facebook.com/plugins/video.php?href=https%3A%2F%2Fwww.facebook.com%2Fsamat.kydyrbaev.5%2Fvideos%2F260791804781919%2F&show_text=0&width=476]
Видео остида қолдирилган изоҳларга кўра, Интернет фойдаланувчиларининг аксарияти отахон томонида қолишган. Уларнинг фикрига кўра, ёшлар ўзларини камтарроқ тутишлари керак ҳамда катта ёшдаги фуқароларга ҳурматни эсдан чиқармаслик керак.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.