АҚШнинг бир нечта штатларида Наврўз байрами кенг нишонланди (фото)

АҚШнинг бир нечта штатларида Наврўз байрами кенг нишонланди (фото)
Наврўз байрами муносабати билан Ўзбекистоннинг Ню-Йорк шаҳридаги Бош консуллиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан АҚШдаги ватандошлар иштирокида қатор тадбирлар ўтказилди ҳамда уларда Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти тарғиб қилинди. Баҳор байрамига бағишланган тадбирлар АҚШнинг Калифорния, Вашингтон, Пенсильвания ва Иллинойс штатларида кенг нишонланди.
АҚШнинг бир нечта штатларида Наврўз байрами кенг нишонланди (фото)
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизматидан хабар берилишича, тадбирларда 5 мингдан ортиқ иштирокчи қатнашган, АҚШда истиқомат қилаётган ватандошлар, маҳаллий аҳоли, туроператорлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари шулар жумласидандир.
АҚШнинг бир нечта штатларида Наврўз байрами кенг нишонланди (фото)
Таъкидлаш жоизки, Қўмита кўмагида Пенсильвания штати Бенсалем шаҳрида илк бор Наврўз байрамига бағишланган халқ сайли ташкил этилди. Тадбирда АҚШ Конгресси аъзоси Брайан Фицпатрик, Пенсильвания штати сенатори Жон Сабатина, Бенсалем шаҳри мери Жозеф ДиГироламо ва бошқалар барча ўзбекистонликларни Наврўзи олам билан табриклаб, мамлакатнинг бой маданияти, тарихи, урф-одатлари, анъаналари ва туризм салоҳиятини юқори баҳолашди.
АҚШнинг бир нечта штатларида Наврўз байрами кенг нишонланди (фото)
Иллинойс штати, Чикаго шаҳрида Наврўз таомлари ҳисобланган сумалак, кўк сомса, палов кабилар тайёрланиб, тадбир иштирокчиларга улашилди. Шунингдек, тадбир доирасида ўзбек халқ ҳунармандчик намуналари намойиш этилди ҳамда Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини акс эттирувчи тарғибот материаллари тарқатилди.
АҚШнинг бир нечта штатларида Наврўз байрами кенг нишонланди (фото)
Калифорния штати, Сан-Франсиско шаҳрида Наврўз байрами давомида, Ўзбекистон миллий маданият марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбир доирасида «Белбоғли миллий кураш» спорт мусобақаси турли вазн тоифаларида ташкил этилди ва маҳаллий аҳоли ўзбек маданияти, анъаналари билан яқиндан танишиш имконини берди. Шунингдек, Ўзбекистоннинг гастрономик туризм имкониятларини оммалаштириш мақсадида миллий таомлар тайёрланиб, тадбир иштирокчиларига тортиқ этилди.
АҚШнинг бир нечта штатларида Наврўз байрами кенг нишонланди (фото)
Вашингтон штатида «Сиэтл­-Тошкент» биродарлар ассоциацияси кўмагида миллий куй-қўшиқлар, рақслар, «Келин салом» намойиш этилди. Тадбир давомида Сиэтл шаҳридаги ватандошларимиз Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини тарғиб этишди. Жумладан, улар тадбир иштирокчиларига Ўзбекистонда жорий этилган янги виза турлари (Vatandosh, Student visa, Academic visa, Medical visa, Piligrim visa) ҳақида маълумот беришди.
АҚШнинг бир нечта штатларида Наврўз байрами кенг нишонланди (фото)
\"Бу каби тадбирлар Ўзбекистоннинг бой маданияти, тарихи, урф-одатлари ва анъаналари ҳамда туризм салоҳиятини АҚШ аҳолисига етказишда янги босқич сифатида хизмат қилади. Ўзбекистон равнақи учун ҳисса қўшаётган ватандошларимизга алоҳида миннатдорчилик билдирамиз\", - дейди Ўзбекистоннинг Нью-Йорк шаҳридаги Бош консули Камолиддин Икромов.
АҚШнинг бир нечта штатларида Наврўз байрами кенг нишонланди (фото)
\"Ўзбек диаспораси томонидан ташкил этилган Наврўз байрами тадбирида иштирок этганимдан хурсандман, унда жуда мазали ўзбек таомлари тортиқ этилди, тадбир жозибали миллий куй-қўшиқлар, анъанавий спорт мусобақалари билан давом этди. Барча иштирокчилар баҳорнинг бошланишини нишонлаш учун ўз оила аъзолари билан қатнашди\", - дейди Сан-Франсиско шаҳри фуқароси Патрик Вайтмен.
АҚШнинг бир нечта штатларида Наврўз байрами кенг нишонланди (фото)
Ўтказилган барча тадбирлар доирасида, «Ўзбекистонга саёҳат қил!» шиори остида, юртимизнинг машҳур шаҳарлари - Хива, Бухоро ва Самарқанд акс этган 1000 дан ортиқ суратлар ватандошларимизнинг автомашиналарига ёпиштирилди.
АҚШнинг бир нечта штатларида Наврўз байрами кенг нишонланди (фото)
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Ўзбекистоннинг Нью-Йорк шаҳридаги Бош консуллиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, «Ватандош» Ўзбек-Америка федерацияси ҳамкорлигида, 2019 йил апрель ойида АҚШда Ўзбекистон туризм салоҳиятини тарғиб қилишга қаратилган қатор тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.