Тожикистонда Россияга пул топгани кетган ҳарбий хизматга чақирилувчиларнинг ота-оналари ушланмоқда

Тожикистонда Россияга пул топгани кетган ҳарбий хизматга чақирилувчиларнинг ота-оналари ушланмоқда
Тожикистоннинг Чорхук қишлоғида республиканинг давлат миллий хавфсизлик қўмитаси ходимлари баҳорги ҳарбий хизматга чақириқ вақтида Россияда ишлаб юрган чақирилувчиларнинг ота-оналарини ушлашди.

Мутасадди идоралар бу ота-оналардан фарзандларини Тожикистонга тезда қайтаришни талаб қилишган. Бу ҳақда “Ахбор” нашри хабар берди. Таъкидланишича, чақирув ёшидаги йигитларнинг яшаш жойлари бўйича рейдлар аввал ҳам ўтказилган, бироқ иш уларнинг ота-оналари ушланишигача ҳали бормаганди.

12 апрелда Тожикистон ислом маркази уламолари ҳарбий хизматдан бўйин товлаш оғир гуноҳ эканлиги ҳақида баёнот билан чиқишган. Уламолар ҳарбий хизматдан бўйин товлашда фарзандларига ёрдам берувчи ота-оналар ҳам гуноҳга ботишларидан огоҳлантиришган.

Тожикистон қуролли кучларига баҳорги чақирув 1 апрелдан 31 майгача давом этади. Бу вақтда армияга 18 ёшдан 27 ёшгача бўлган 15 минг йигит чақирилади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.