АҚШда дарёда чўмилаётган болаларга улкан тимсоҳ яқин келди (фото, видео)

АҚШда дарёда чўмилаётган болаларга улкан тимсоҳ яқин келди (фото, видео)
АҚШнинг Огайо штатидаги дарёда болалар чўмилаётган вақтда улкан тимсоҳ уларга яқин келди, деб ёзади Дарё Forum Daily\'га таяниб.

Бантас-Форк дарёсида чўмилаётган болаларни дарё узра ўтган кўприкдан кузатаётган катталар 7,5 фут (2,3 метр) узунликдаги тимсоҳни кўриб қолгач, болаларга қичқириб, сувдан чиқишни буюрган, сўнг «топилма» ҳақида тегишли органларга хабар берган.
АҚШда дарёда чўмилаётган болаларга улкан тимсоҳ яқин келди (фото, видео)
Огайо табиат ресурслари департаменти офицери кейинроқ воқеа жойига келиб, кузатиш учун микрочипи ёки импланти бўлмаган ҳайвонни отиб ташлаган.
АҚШда дарёда чўмилаётган болаларга улкан тимсоҳ яқин келди (фото, видео)
Тимсоҳнинг оғирлиги 77 килограммдан ошган. Мурдасини текшириш учун Огайо қишлоқ хўжалиги департаментига етказилган.

Опубликовано Rich Denius Среда, 14 августа 2019 г.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.