Грознийдаги савдо марказида юз берган ёнғинни хурсанд бўлиб видеога олган йигит топилди (видео)

Грознийдаги савдо марказида юз берган ёнғинни хурсанд бўлиб видеога олган йигит топилди (видео)
Фото: Instagram
Чеченистонда яшовчи фуқаро Грознийдаги «Гранд-Парк» савдо марказида юз берган ёнғин пайти «Аланга баравж бўлаверсин» дея хиргойи қилинган видео учун кечирим сўради.

Кадрларда ишчи кийимдаги ва қўлида белкурак тутган йигит савдо маркази ҳудудини тозалаётгани акс этган. У чечен тилида гапирган ва ўзини ролик муаллифи Адам Ибаев деб таништирган. Ибаев ўзининг ҳаракатини «эркакларга ва чеченларга хос бўлмаган» деб атаган.
[media=https://www.instagram.com/p/B3H5dGGF_oL/?utm_source=ig_embed]
«Барчадан олинган ушбу видео учун кечирим сўрайман. Халқимга мурожаат қилиб, эркакларга ва чеченларга хос бўлмаган видео олмасликлари, бизга ярашмайдиган гапларни гапирмасликларини сўрайман», — дейди Ибаев.

Эслатиб ўтамиз, Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров олдинроқ мазкур видео эгасини зудлик билан топишга кўрсатма берганди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.