Россияда коронавирус инфекцияси қачон ўзининг энг юқори чўққисига чиқиши маълум қилинди

Россияда коронавирус инфекцияси қачон ўзининг энг юқори чўққисига чиқиши маълум қилинди
Фото: «ТАСС»
Россия Федерал тиббий-биологик агентлиги раҳбари, собиқ соғлиқни сақлаш вазири Вероника Скворцова мамлакатда COVID-19 коронавирус инфекцияси 10-14 кундан кейин ўзининг энг юқори чўққисига чиқишини маълум қилди, деб хабар беради «Интерфакс».

«Математик ва биологлардан иборат гуруҳнинг ҳисоб-китобларига кўра, тестлар сонини оширадиган бўлсак, 10-14 кундан кейин ушбу инфекция билан платога чиқамиз», — дейди Скворцова.

Собиқ вазирнинг сўзларига кўра, коронавирус тарқалишига қанча вақт кетган бўлса, эпидемиянинг йўқолишига яна шунча вақт керак бўлади. «Июннинг биринчи декадасига — тахминан июнь ўрталарига қадар платода бўламиз», — дейди у.

Шунингдек, Скворцова 10 апрель куни коронавирусни 15-20 дақиқада аниқловчи чиплар тақдим этилишини маълум қилди.
7 апрель ҳолатига кўра, Россияда 7497 кишида коронавирус инфекцияси аниқланган, 58 киши вафот этган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.