Қойилмақом бошпана: Билл Гейтс пандемия авжига чиққан пайтда 43 млн долларга қандай уй сотиб олди?

Жаҳоннинг энг бой кишилари рўйхатида иккинчи ўринда жойлашган Билл Гейтс пандемия авжига чиққан паллада «қойилмақом бошпана» — Калифорниядаги пляждан 43 млн долларга уй сотиб олди. Forbes ушбу уйнинг суратларини тақдим этди.

Билл Гейтс ва унинг рафиқаси Калифорниянинг Сан-Диего шаҳри яқинидаги Дель-Мар курорт шаҳарчасида жойлашган уйни март охирида, ЖССТ коронавирус пандемияси ҳақида эълон қилганидан бир ҳафта ўтиб сотиб олди.

Уйни ўтган йили вафот этган техаслик нефть магнати Ти Бун Пиккенснинг беваси сотди. У бу мулк учун 48 млн доллар сўраётганди, аммо Гейтслар 5 млн доллар чегирмага эга бўлишди.
Тинч океани соҳилидаги уй «ўзини ўзи изоляция қилиш учун қойилмақом бошпана» бўлиши мумкин, деб ёзади Daily Mail.

Ётоқхона
Асосий ётоқхонадан океан кўриниб туради ва мармар камин билан жиҳозланган. Уйда ҳаммаси бўлиб олтита ётоқхона бор.
Қойилмақом бошпана: Билл Гейтс пандемия авжига чиққан пайтда 43 млн долларга қандай уй сотиб олди?
Фото: Krone & Bushard, Inc.
Океанга қараган жакузи
Пляж бўйлаб жойлашган 37 метрли айвонга 10 кишилик жакузи ўрнатилган бўлиб, у ердан океанни томоша қилиш мумкин.
Қойилмақом бошпана: Билл Гейтс пандемия авжига чиққан пайтда 43 млн долларга қандай уй сотиб олди?
Фото: Krone & Bushard, Inc.
Қимматбаҳо ёғочлар ишлатилган
Уйнинг ичига қизил дарахт ва оқартирилган қарағайдан ишлов берилган.
Қойилмақом бошпана: Билл Гейтс пандемия авжига чиққан пайтда 43 млн долларга қандай уй сотиб олди?
Фото: Krone & Bushard, Inc.
Меҳмонхона
Меҳмонхона кенг бўлиб, шифти баланд.
Қойилмақом бошпана: Билл Гейтс пандемия авжига чиққан пайтда 43 млн долларга қандай уй сотиб олди?
Фото: Krone & Bushard, Inc.
Айвондаги дам олиш ҳудуди
Дам олиш ҳудудининг поли импорт оҳакдан тайёрланган.
Қойилмақом бошпана: Билл Гейтс пандемия авжига чиққан пайтда 43 млн долларга қандай уй сотиб олди?
Фото: Krone & Bushard, Inc.
Меҳмонхона
Уйнинг умумий майдони — 540 кв. м.
Қойилмақом бошпана: Билл Гейтс пандемия авжига чиққан пайтда 43 млн долларга қандай уй сотиб олди?
Фото: Krone & Bushard, Inc.
Ётоқхона
Уй лойиҳаси калифорниялик машҳур архитектор Кен Рончетти томонидан тайёрланган. Унда олтита ётоқхона ва тўртта ювиниш хонаси бор.
Қойилмақом бошпана: Билл Гейтс пандемия авжига чиққан пайтда 43 млн долларга қандай уй сотиб олди?
Фото: Krone & Bushard, Inc.
Болалар хонаси
Уйда иккита каравот жойлашган болалар хонаси ҳам мавжуд.
Қойилмақом бошпана: Билл Гейтс пандемия авжига чиққан пайтда 43 млн долларга қандай уй сотиб олди?
Фото: Krone & Bushard, Inc.
Бассейн
Бассейн шиша плитка билан безатилган.
Қойилмақом бошпана: Билл Гейтс пандемия авжига чиққан пайтда 43 млн долларга қандай уй сотиб олди?
Фото: Krone & Bushard, Inc.
Меҳмонлар ётоқхонаси
Уйда меҳмонлар учун мўлжалланган ётоқхона ҳам бор.
Қойилмақом бошпана: Билл Гейтс пандемия авжига чиққан пайтда 43 млн долларга қандай уй сотиб олди?
Фото: Krone & Bushard, Inc.
Океан манзараси
Айвонда океанни кузатиб баҳра олиш мумкин.
Қойилмақом бошпана: Билл Гейтс пандемия авжига чиққан пайтда 43 млн долларга қандай уй сотиб олди?
Фото: Krone & Bushard, Inc.
Океан бассейндан ҳам кўринади
Океанни бассейндан ҳам томоша қилиш мумкин.
Қойилмақом бошпана: Билл Гейтс пандемия авжига чиққан пайтда 43 млн долларга қандай уй сотиб олди?
Фото: Krone & Bushard, Inc.
Океаннинг жакузидан кўриниши
Айвонда бассейн, жакузи ва очиқ дам олиш ҳудуди жойлашган.
Қойилмақом бошпана: Билл Гейтс пандемия авжига чиққан пайтда 43 млн долларга қандай уй сотиб олди?
Фото: Krone & Bushard, Inc.
Айвон
Океан томонга қараган барча хоналарнинг деворлари ойнаванд бўлиб, улар суриб очилиши мумкин.
Қойилмақом бошпана: Билл Гейтс пандемия авжига чиққан пайтда 43 млн долларга қандай уй сотиб олди?
Фото: Krone & Bushard, Inc.
Уйнинг юқоридан кўриниши
Уйда тўртта автомобилга мўлжалланган гараж бор.
Қойилмақом бошпана: Билл Гейтс пандемия авжига чиққан пайтда 43 млн долларга қандай уй сотиб олди?
Фото: Krone & Bushard, Inc.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.